Бетербиев-Бивол жанги йил якунида ўтказилиши мумкин
Спорт
−
06 Май
1962Бокс бўйича жаҳон чемпиони Артур Бетербиев 2024 йил охирида Дмитрий Биволга қарши жанг ўтказмоқчи. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.
Бетербиев ва Бивол ўртасидаги жанг 1 июнь куни бўлиб ўтиши керак эди, бироқ Бетербиевда жароҳат борлиги боис тўқнашув бекор қилинди. Артур тиззасидан операция қилинади.
“Артур Бетербиев бу жанг йил охирида бўлишини кутмоқда”, дейилади манба хабарида.
39 ёшли Бетербиевнинг рекорди 20 та ғалабани (20 таси нокаут билан) ташкил этади ва у ҳали мағлубиятга учрамаган. Бетербиев Бутунжаҳон бокс кенгаши, Халқаро бокс федерацияси ва Жаҳон бокс ташкилоти томонидан чемпионлик унвонларига эга чиққан. Бутунжаҳон бокс ассоциацияси чемпиони бўлган 33 ёшли Бивол ҳисобида эса 22 ғалаба (11 та нокаут) бор.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь