Бешик тўй сабаб қайнонасини ўлдирган келин 10 йилга қамалди

3-саҳифа

image

Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида қайнонасига 14 марта пичоқ уриб, ўлдирган келин 10 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум бўлишича, воқеа 2025 йил куз ойларида содир бўлган. Улар ўртасидаги жанжал бешик тўйи ўтказиш масаласида келиб чиққан. 64 ёшли қайнона ва 25 ёшли келин ўртасида тортишув кучайиб, улар уйда ёлғиз қолган вақтда жанжал давом этган. Шундан сўнг келин ўз қайнонасига 14 маротаба пичоқ уриб ўлдирган.

Келиннинг суд ва терговдаги кўрсатмаларига кўра, у ўзини ҳимоя қилишга уринган. Суд уни қасддан одам ўлдиришда айбдор деб топиб, 10 йилга озодликдан маҳрум қилган. Тергов ҳужжатларига кўра, бешик тўйи ўтказиш масаласида қайнона ва келин ўртасида можаро келиб чиққан.

“Хонамда ўтирган пайтим қайнонам кириб келдилар. Телефонингни бер менга, деди. Ҳозир ўғлимга телефон қилиб, хиёнат қилди бу сенга деб ажраштириб юбориб, шармандангни чиқараман деди. Мен нима қилдим ойижон, деб сўрадим. Сени барибир йўқ қиламан, деб пичоқни қорнимга тираб мени урмоқчи бўлди. Мен уни маҳкам ушлаб олиб, чап қўлимни айлантириб ўтказиб, уларни орқасига бир марта пичоқ урганимни биламан”, деган келин суд залида берган кўрсатмасида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразм вилоятида опасига ишқий мазмундаги уятсиз SMS-хабарлар ёзган танишидан ўч олиш мақсадида уни ўлдирмоқчи бўлган эркак 7 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бекобод қайнона ва келин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг