Беш давлат вақтинча БМТ Хавфсизлик Кенгаши аъзолигига сайланди

Олам

image
0:00
0:00
download

Япония, Швейцария, Эквадор, Мальта ва Мозамбик кеча, 9 июнь куни БМТ Бош Ассамблеяси томонидан Хавфсизлик Кенгашининг янги доимий бўлмаган аъзолари этиб сайланди.

Япония учун 184 давлат, Швейцария учун 187, Эквадор учун 190, Мальта учун 185, Мозамбик учун 192 давлат овоз берган.

Янги нодоимий аъзолар 2023-2024 йиллар давомида БМТ Хавфсизлик Кенгаши ишида Ирландия, Норвегия, Мексика, Кения, Ҳиндистон ўрнига иштирок этади.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши 15 та давлатдан иборат бўлиб, улардан бештаси доимий аъзолар ва вето ҳуқуқига эга – Россия, Хитой, АҚШ, Буюк Британия ва Франция. Ўн нафар доимий бўлмаган аъзо икки йиллик муддатга сайланади. Улардан бештаси ҳар йили алмаштирилади. Ўтган йили БАА, Бразилия, Албания, Габон ва Гана сайланган.


Мақола муаллифи

Теглар

БМТ

Баҳолаганлар

259

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг