Берлинда отишма: жиддий жароҳатланганлар бор

Олам 3549
image

Бугун, 26 декабрь тонгида Берлиннинг Кройцберг туманида отишма юз берди. Отишмада 4 киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Berliner Zeitung” газетаси ёзмоқда.

Хабарга кўра, Берлиннинг Кройцберг туманида юз берган отишма жойига полиция етиб келган. Ҳозирда ҳодиса юз берган ҳудуд ўраб олинган, полиция можаро иштирокчиларини қидирмоқда.

Таъкидланишича, операцияга вертолёт ҳам жалб этилган.

“Bild” газетасининг берган сўнгги маълумотига кўра, отишмада яраланганлар сони 4 тага етган. Улардан 3 нафари оғир жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Жабрланувчилардан бири отишма пайтида Ландвер каналига сакрагани сабаб оёғидан яраланган.

Қуролли ҳужум Германия Социал-демократик партияси офисининг ёнида содир бўлган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 62
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×