Бердимуҳамедов Ўзбекистонга келди. Уни аэропортда Арипов кутиб олди

Жамият 12353
image

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов бугун, 14 июль куни давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. 

Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида 41 яшар Туркманистон раҳбарини Бош вазир Абдулла Арипов, Ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев кутиб олган.

Кутиб олиш маросимидан сўнг, Туркманистон делегацияси “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюриб, у ерда Туркманистон Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди. 

Сердар Бердимуҳамедов мажмуа меъморий ечимлари ҳамда композициясининг мазмун-моҳияти ва хусусиятлари билан батафсил танишган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 552
Рейтинг: 3.1
t
×