Бензин ишлаб чиқариш ўтган йилга нисбатан камайди – ДСҚ
Жамият
−
18 Ноябрь 2019
39832019 йилнинг январь-октябрь ойларида республикада автомобиль бензини ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан камайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг шу даврида 966,8 минг тонна бензин ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 839,5 минг тонна.
Дизел ёқилғисини ишлаб чиқариш ҳажмида ҳам пасайиш кузатилди. 2018 йилда 900,1 минг тонна дизель ишлаб чиқарилган бўлса, 2019 йилда - 839,2 минг тонна.
Шу билан бирга, Ўзбекистон 2019 йил январь-октябрь ойларида нефт қазиб олишни 2018 йилнинг шу даврига нисбатан (624,3 минг тонна) қисқартирди - 584,1 минг тоннагача.
2019 йил январь-октябрь ойларида табиий газ қазиб олиш қарийб 49,3 миллиард куб метрни ташкил этди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (49,8 миллиард куб метр).
2019 йил январь-октябрь ойларида Ўзбекистон 1,73 миллион тоннадан ортиқ газ конденсати қазиб олди, бу 2018 йилнинг шу даврига нисбатан кам (1,77 миллион тонна).