Бензема ёки Канте – Анри “Олтин тўп”га ким муносиб эканини айтди

Спорт 1278
image

Франция терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Тьерри Анри 2021 йилги “Олтин тўп”ни ким қўлга киритиши кераклиги ҳақида гапирди.

Ҳозирда мураббий сифатида фаолият юритаётган мутахассис мукофот “Реал” ҳужумчиси Карим Бензема ёки “Челси” ярим ҳимоячиси Нголо Кантега топширилишига умид қилмоқда.

“Мен соврин Бензема ёки Кантега берилишини истайман. Ўтган йили маросим бекор қилинмаганида Левандовски “Олтин тўп”ни қўлга киритган бўларди. Жоржиньо ҳақида ҳам гапириш мумкин, чунки у Чемпионлар лигаси ва Евро-2020 да ғолиб чиққан. Бироқ Америка кубогини қўлга киритган Лео Мессини ҳам унутмаслик керак”, дейди Анри

Эслатиб ўтамиз, “Олтин тўп” топшириш маросими жорий йилнинг 29 ноябрь куни Парижда бўлиб ўтади.

Маълумот учун, “France football” нашри мукофотни аргентиналик Лионель Мессига топшириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалганди, бироқ журнал бош муҳаррири бу маълумотни рад этди.
 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 20
Рейтинг: 2.8
t
×