Бензема терма жамоани тарк этмайди

Спорт

image

Аввалроқ, Версал суди Бенземани айбдор деб топиб, уни шартли равишда бир йил қамоқ жазоси ва 75 минг евро миқдорида жаримага тортгани ҳақида хабар берган эдик.

Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Грей Франция терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси Мате Валбуэнани шантаж қилиш бўйича суд қарорига изоҳ берди ва бу “Реал” ҳужумчиси Карим Бенземани терма жамоага чақиришга салбий таъсир қилмаслигини айтиб ўтди.

“Ҳеч нарса ўзгармади. Вазият ачинарли бўлса-да, у терма жамоа сафига чақирилади. Бензема бир неча йил Франция терма жамоасида ўйнамади. Мен учун бу жазо ҳеч нарсани ўзгартирмайди. Уни терма жамоага чақириш мумкин чунки бунга Каримнинг ҳуқуқи бор. Инсон хато қилиши, жазоланиши ва яна ўз ишига қайтиши мумкин. Агар Дешам уни таркибга чақирса, федерация бунга қарши бўлмайди”, дейди президент.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда жиноятчилар гуруҳи Вальбуэна иштирокидаги видеолавҳани қўлга киритган ва футболчидан “шантаж” ёрдамида пул ундиришга ҳаракат қилган эди. Бензема эса ўша лавҳани жиноятчилар қўлига тушишида воситачилик қилишда гумонланаётган эди.

Маълумот учун, ушбу жараёнлар туфайли ҳар икки футболчи ҳам Евро-2016 учун терма жамоага чақирилмаган. Бензема жорий йилдагина “уч ранглилардан чақирув олди. Шу сабабли у 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиблигидан “қуруқ қолган”.


Мақола муаллифи

Теглар

Бензема Матье Вальбуэна Франция футбол федерацияси Ноэль де Грей ФФФ

Баҳолаганлар

44

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг