Бензема “шантаж” сабабли қамалиши мумкин
Спорт
−
21 Октябрь 2021
5748“Реал Мадрид” сардори Карим Бензема “Олимпиакос” ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнани “шантаж” қилгани ўз тасдиғини топган тақдирда уни қандай жазо кутиб тургани маълум бўлди.
“Get French Football News” хабарига кўра, прокуратура шартли равишда 10 ойлик қамоқ жазоси ва 75 минг евро миқдорида жарима белгилаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда жиноятчилар гуруҳи Вальбуэна иштирокидаги видеолавҳани қўлга киритган ва футболчидан “шантаж” ёрдамида пул ундиришга ҳаракат қилган эди.
Тергов комиссияси томонидан Бензема воситачи сифатида ишлаганликда ва жамоадошини пул тўлашга ундаганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳолат туфайли ҳар икки футболчи узоқ вақт давомида Франция терма жамоасига чақирув олмаган.
LiveБарчаси