Бензема судда мағлуб бўлса терма жамоага чақириладими? Сўз ФФФ президентига

Спорт 2642
image

Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Грей “Реал Мадрид” сардори Карим Бензема устидан суд жараёни қандай натижа билан якунланишига қарамай, у терма жамоадаги ўрнини йўқотмаслигини айтиб ўтди. Бу ҳақда “Le Parisien” нашри хабар берди.

33 ёшли Карим Бензема “Олимпиакос” ярим ҳимоячиси Матье Вальбуэнани “шантаж” қилгани ўз тасдиғини топган тақдирда шартли равишда 10 ойлик қамоқ жазоси ва 75 минг евро миқдорида жарима белгиланиши мумкин. Валбуэна иши бўйича суд жорий йилнинг 24 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда жиноятчилар гуруҳи Вальбуэна иштирокидаги видеолавҳани қўлга киритган ва футболчидан “шантаж” ёрдамида пул ундиришга ҳаракат қилган эди. Бензема эса ўша лавҳани жиноятчилар қўлига тушишида воситачилик қилишда айбланган.

Маълумот учун, ушбу жараёнлар туфайли ҳар икки футболчи ҳам Евро-2016 учун терма жамоага чақирилмаган. Бензема жорий йилдагина “уч ранглилардан чақирув олди. Шу сабабли у 2018 йилги Жаҳон чемпионати ғолиблигидан “қуруқ қолган”.


 

Ҳумоюн Орипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 69
Рейтинг: 2.9
t
×