Бемор коронавирусдан қанча муддатда тузалади?
Жамият
−
21 Апрель 2020
14270Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига гумонланиб, карантинга олинган ёки ундан даволаниб, реабилитацияга ўтказилган фуқароларнинг чиқиши лаборатория текширувлари натижасига боғлиқ. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Ҳабибулла Оқилов маълум қилди.
“Беморлар ўртача 10-15 кун, баъзида оғир ҳолларда бир ой давомида тузалади. Тузалгандан сўнг, яна 14 кун давомида реабилитация ишлари олиб борилади.
Карантиндан чиқариш қоидаларига асосан, 14 кунда лаборатория натижалари манфий бўлса, карантиндагилар чиқарилади, агар лаборатория натижалари мусбат бўлса, карантин давом этади.
Вирусни ажратаётган одам карантиндан чиқарилиши мумкин эмас”, деди Оқилов.
Бундан ташқари, ССВ масъули эпидемиологик кўрсатма бўлмаса, саломатлиги яхши одам карантинга ихтиёрий кириши мумкин эмаслигини ва бунга эҳтиёжнинг ўзи йўқлигини таъкидлаб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Айни вақтгача коронавирус юқтирганлар 1657 нафарга етди. Бугунгача касалланганларнинг 261 нафари даволанган, 5 нафари вафот этган.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь