Белгород ва Севастополь ракета ҳужумига учради
Олам
−
03 Январь
12471Бугун, 3 январь куни эрталаб Россиянинг Белгород шаҳри ракета ҳужумига учради. Ҳудудда ҳаво ҳужумидан мудофаа ишлари олиб борилди. Бу ҳақда Белгород вилояти губернатори Вячеслав Гладков маълум қилди.
Расмий маълумотларга кўра, шаҳарга яқинлашаётганда бир қанча нишонлар уриб туширилган. Зарар ва қурбонлар ҳақида маълумот йўқ. Шунингдек, Гладков Солоти қишлоғи ўққа тутилганини маълум қилди. Зарба оқибатида иккита уйнинг деразалари синган ва томлари шикастланган. Маълум қилинишича, қишлоқнинг ўққа тутилиши оқибатида қурбонлар йўқ. Губернатор Украина Қуролли кучларини минтақадаги аҳоли пунктларига қилинган ҳужум учун жавобгар деб ҳисобламоқда.
“Белгороддаги вазият кескинлигича қолмоқда. Эрталаб икки марта ўқ узилди. Ҳаво мудофааси ишлади. Тонг отиши билан биз уйларни кўрикдан ўтказамиз, томлар, деразалар, фасадларнинг шикастланишини кўриб чиқамиз ва реставрация ишларини бошлаймиз”, дейди Гладков.
Россия Мудофаа вазирлигининг хабар беришича, ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари Белгород вилояти узра “Вилха” ракета мажмуаси ва “Точка-У” тактик ракета тизимини йўқ қилган.
Шунингдек, 3 январга ўтар кечаси аннексия қилинган Севастополга ракета ҳужуми уюштирилгани ҳам маълум бўлди. Шаҳар ҳокимияти ракета уриб туширилганини ва ҳеч қандай зарар кўрмаганини айтди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг 30 декабрь куни Белгород маркази ўққа тутилганди. Сўнгги маълумотларга кўра, 25 киши ҳалок бўлган – 1 январ куни шифохонада 4 ёшли қизчанинг вафот этгани маълум бўлган. 100 дан ортиқ одам жароҳатланган. Украина ҳарбийлари Россия ҳудудига қилинган бошқа ҳужумлар каби ўққа тутилиши ҳақида расман изоҳ бермади.
29 декабрь куни эса Украина ҳудуди кенг кўламли уруш давомида Россиянинг энг йирик ҳужумларидан бирига дучор бўлганди. 40 га яқин одам ҳалок бўлди, ўнлаб одамлар яраланди. БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Россия вакили Василий Небензя, агар Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа ҳаракатлари бўлмаганида, Россия ўққа тутилиши пайтида Украинада тинч аҳоли қурбонлари бўлмаслигини айтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь