Беларусликлар кейинги Президент аёл киши бўлишини хоҳламоқда

Олам 3573
image

Бир қанча беларусликлар августда бўлиб ўтажак президентлик сайловларига аёл номзодини таклиф қилишмоқчи. Хусусан, 8 минтақавий юк ташувчилар уюшмаси уюшма раисининг ўринбосари Наталя Киселни Беларусь Президенти лавозимига номзод қилиб кўрсатишга қарор қилди.

Ташкилот веб-сайтида таъкидланишича, Киссел учта олий маълумотга ва “Б“ тоифадаги инқироз менежери категориясига эга. Уларнинг фикрича, ушбу кўникмалар билан Наталя давлат бошқарувини эплай олади.

Бундан ташқари, tut.by портига кўра, 2010 йилги президентлик сайловларида қатнашган Владимир Провалский президентликка номзодини қўйишни режалаштирмоқда. Кейин Марказий сайлов қўмитаси уни номзод сифатида рўйхатга олишни рад этди.

Шунингдек, яна еттита номзод сайловларда қатнашиш ниятларини билдиришган. Булар: Республиканинг амалдаги Президенти, Александр Лукашенко, Либерал-демократик партия раиси ва депутат Олег Гаидукевич, Юқори технологиялар паркининг собиқ раҳбари Валерий Цепкало, “Ҳақиқатни гапиринг“ жамоат бирлашмасининг раиси Андрей Дмитриев, Беларусь Социал Демократик Грамада (БСДГ) раиси Сергей Черечен, беларуслик блогер Сергей Тихановский.

Эслатиб ўтамиз, Беларусь Президенти сайлови 2020 йил 9 августда ўтказилиши керак.

Нуруллоҳ Шарипов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 121
Рейтинг: 3
t
×