Беларусда “Орешник” жанговар навбатчиликка қўйилди
Олам
−
31 Декабрь 2025 2635 1 дақиқа
Кеча, 30 декабрь куни “Орешник” ракета тизими Беларусь ҳудудида жанговар навбатчиликни бошлади. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, ракета мажмуасининг учириш, алоқа, қўриқлаш ва энергия таъминоти бўйича жанговар ҳисоблари жанговар навбатчиликка киришдан аввал замонавий ўқув-машғулот воситаларида қайта тайёргарликдан ўтказилган.
“Беларусь Республикасида россиялик ҳарбий хизматчиларнинг жанговар навбатчиликни ўташи ва яшаши учун барча шароитлар олдиндан яратилган”, дейилади хабарда.
Шунингдек, идора эълон қилган кадрларда “Орешник” ракета мажмуаси тасвирланган. РИА Новости ва ТАСС маълумотига кўра, Россия Мудофаа вазирлиги “Орешник”ни илк бор оммага намойиш қилган.
Беларусь резиденти Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, мамлакат ҳудудида 10 тадан ортиқ “Орешник” мажмуаси жойлаштирилмайди. Қурол қўлланиладиган нишонларни Беларуснинг ўзи белгилайди.
Маълумот учун, “Орешник” – Россиянинг энг янги ўрта масофали баллистик ракета тизимидир. Россия Президенти Владимир Путин у ҳақда биринчи марта 2024 йил ноябрь ойида, ракета Днепрдаги “Южмаш” заводидаги “Капустин Яр” синов полигонидан учирилганидан кейин эълон қилган эди.
Live
Барчаси31 Декабрь 2025
Фарғона давлат техника университети ректори Қўнғиротбой Шариповга янги ўринбосар бўлди.
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
30 Декабрь 2025
29 Декабрь 2025