Беларусь виза режимини соддалаштиряпти
Олам
−
20 Сентябрь 2019
2656Беларусь Европа Иттифоқи мамлакатлари билан виза режимини соддалаштиради. Бу ҳақда мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига таяниб, РИА Новости хабар беряпти.
Тегишли қарор Президент Aлександр Лукашенко томонидан бугун, 20 сентябрь куни қабул қилинди.
Минск ва Европа Иттифоқи 2014 йилдан бери ушбу масалалар бўйича маслаҳатлашмоқда. Ҳозирда ҳужжатнинг иккинчи лойиҳаси бўйича маслаҳатлашувлар якунланган.
Ўз навбатида, Беларусь республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей иккала ҳужжат ҳам ҳар томонлама имзоланиши кераклигини таъкидлади.
Июль ойида Европа Иттифоқининг Минскдаги элчиси Aндреа Викторин шартномани 2020 йил 2 февралгача, ЕИнинг виза кодига киритилган ўзгартиришлар кучга киргунга қадар имзоланиши режалаштирилаётганини маълум қилганди.
Янгиликларга кўра, Шенген визасининг нархи 60 дан 80 еврогача кўтарилади. Виза соддалаштириш тўғрисидаги ҳужжат кучга киргандан сўнг, белорусликлар учун Шенген визасининг нархи 35 еврога тушади.
Европа Иттифоқи мамлакатлари янада узоқ муддатли визалар берадилар ва визаларни бепул олишлари мумкин бўлган фуқаролар тоифалари сони кенгаяди.