Беларусь Польша ва Литва билан чегарани ёпади – Лукашенко
Олам
−
17 Сентябрь 2020
5045Беларусь Литва ва Польша билан чегарани ёпади ва Украина билан чегарани мустаҳкамлайди. Бу ҳақда мамлакат Президенти Александр Лукашенко маълум қилди, деб хабар берди Tut.by.
“Биз ҳарбийларни кўчалардан чиқариб, ярим армияни қуроллантириб, ғарбда Литва ва Польша билан давлат чегарасини ёпишга мажбурмиз. Чуқур афсус билан айтишим керакки, биз қардош Украина билан давлат чегарасини мустаҳкамлашга мажбурмиз”, деган Беларусь етакчиси.
Лукашенко Россия Президенти Владимир Путин ва Мудофаа вазири Сергей Шойгу билан Иттифоқчи давлатнинг умумий чегарасининг умумий ҳимоясини қуриши кераклигини таъкидлади.
“Биз аллақачон унутилиб кетган ҳарбий машғулотларни мамлакатимизнинг ғарбий қисмида қайта фаоллаштирдик. Бу машғулотларни икки босқичда ўтказишга қарор қилдик”, деган Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 14 сентябрь куни Лукашенко ва Путин Сочида учрашди. Учрашувда Россия Беларусга 1,5 млрд доллар қарз беришига келишилди. Унда Беларуснинг Россия олдидаги қарзини қайта молиялаштириш масаласи кўрилди. Путин Беларусга 1,5 млр қарз берилишини маълум қилди.
Кейинроқ Беларусь етакчиси Путиндан бир неча турдаги замонавий қуролларни етказиб беришда ёрдам сўраганини маълум қилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь