Беларусь МСК Лукашенкони президентликка номзод сифатида рўйхатга олди

Олам

image

Беларусь Марказий сайлов комиссияси мамлакатда 30 йилдан бери ҳукмронлик қилиб келаётган Александр Лукашенкони президент лавозимига номзод сифатида рўйхатга олди. Бу ҳақда МСК хабар берди.

Мамлакатда президентликка номзодлар сифатида қуйидагилар рўйхатга олинган (ташаббус гуруҳлари МСКга ҳужжатларни топшириш тартибида):

  • Сергей Александрович Сиранков, 

  • Александр Николаевич Хижняк, 

  • Олег Сергеевич Гайдукевич, 

  • Анна Анатольевна Канопацкая, 

  • Александр Григорьевич Лукашенко.

Президентликка номзодларни рўйхатга олиш йиғилиш кун тартибидаги асосий масала бўлди. 2025 йилги сайловга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича календарь режасига мувофиқ бу тартиб 2024 йил 22 декабрдан 31 декабргача амалга оширилиши керак. Қонунга кўра, у сайловга 35 кун қолганида бошланиб, 25 кун қолганида тугайди.

Беларусь Марказий сайлов комиссияси, шунингдек, 2025 йилги сайлов учун бюллетеннинг шаклини белгилаб, матнини тасдиқлади. МСК раиси номзодларга тегишли гувоҳномаларни топширди. Шунингдек, Беларусда президентликка номзодларнинг теле ва радио орқали чиқишлари санаси ва вақтига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. 

Сайловолди ташвиқоти 2025 йилнинг 1 январидан 25 январигача давом этади. Телевидение орқали чиқишлар қуйидаги тартибда эфирга узатилади:

  • 9 январь – Анна Канопацкая, Сергей Сиранков, Александр Хижняк, Олег Гайдукевич

  • 16 январь – Александр Хижняк, Анна Канопацкая, Сергей Сиранков, Олег Гайдукевич.

Радио орқали чиқишлар қуйидаги тартибда эфирга узатилади:

  • 8 январь – Олег Гайдукевич ва Александр Хижняк.

  • 10 январь – Анна Канопацкая ва Сергей Сиранков.

  • 15 январь – Сергей Сиранков ва Анна Канопацкая.

  • 17 январь – Олег Гайдукевич ва Александр Хижняк.

Александр Лукашенко телевидение ва радио орқали сайловолди чиқишларини рад этди.

Беларусда президентлик сайловлари 2025 йил 26 январга белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

сайлов Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг