Бектемирдаги мактабга кирган нотаниш аёл кимлиги маълум бўлди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Бектемир туманидаги 293-сонли умумтаълим мактаби ошхонасига нотаниш аёл киргани ва ўқувчиларга чой ичишни таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Туман халқ таълими бўлими мазкур вазият бўйича қуйидагиларни маълум қилди.

Жорий йилнинг 16 ноябрь куни соат тахминан 15:30 ларда мактабга жиянини олиб кетиш учун келдим деб таништирган номаълум шахс (жинси аёл) мактаб навбатчисидан кун совуқ бўлгани учун мактаб ошхонасидан иссиқ чой олиб ичишга рухсат сўраб киради. Ошхонада ўтирган 5-6-синф ўқувчиларига ошхонадан олган ўзи ичиб ўтирган чойдан ичишни таклиф этган. Шу вақт оралиғида дарсга қўнғироқ чалинади ва болалар дарсга бироз кеч қолган.

Ҳолатга аниқлик киритиш учун синф раҳбари Н.Ансарова ошхонага тушган ва ўқувчилар атрофида бўлган нотаниш шахс ҳақида мактаб раҳбари Н.Тожибаевани огоҳлантиради. Мактаб раҳбари Н.Тожибаева шу заҳоти ошхонага тушиб номаълум шахс билан савол-жавоб ўтказиб, берилган саволларга аниқ жавоб бера олмаган фуқаро бўйича дарҳол туман ИИБ ходимларига хабар қилади. Мактабга келган туман ИИБ ходимлари фуқарони тезкорлик билан суҳбатга тортиб, унга тегишли бўлган сумка ва кийимларини текширишади. Текширув натижасида қўлидаги сумкасидан уколь олиш учун олган щприц борлиги аниқланади. Бу жисмларни фуқаро ўқувчиларга кўрсатмаган ва ўқувчиларнинг соғлигига зарар етказадиган ҳеч қандай хатти-ҳаракат қилмаганлиги аниқланади.

Шунингдек, туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув қилинганда ушбу фуқаро (08.04.1996 йил туғилган Каунбаева Махлиё Азимжон қизи) Тошкент вилояти, Олмалиқ шаҳри, ИИБда бедарак йўқолганлар рўйхатида эканлиги ва соғлигида муаммоси (руҳий хаста) борлиги маълум бўлди. Яшаш жойи аниқланиб фуқаронинг онаси (Мирамитова Муҳаббат) ва Олмалиқ шаҳар ИИБ ходимларига топширилган.

Фуқаронинг онаси фарзандини соғлигида муаммоси борлигини, лекин ҳеч кимга зарари тегмаслигини тасдиқлаб, адашиб келиб қолганлигини маълум қилади.

Шу сабабдан туман ХТБ ижтимоий тармоқларда тарқалган ушбу маълумотлар нотўғри эканлигини билдирди.

Қайд этилишича, барча мактаб раҳбарларига доимий равишда ҳар бир ҳолатни назорат қилиш зарурлигини ва бегона шахсларни умумтаълим мактабларига киритиш таъқиқланиши бўйича топшириқ берилди.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Бектемир

Баҳолаганлар

385

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг