Бектемирда эркак ўзини электр узатиш конструкциясидан ташламоқчи бўлди
Жамият
−
15 Июль 2022
5430Жорий йилнинг 10 июль куни Тошкентнинг Бектемир туманида эркак юқори кучланишли электр узатиш металл конструкциясидан ўзини ташлаб, жонига қасд қилмоқчи бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ Матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, 10 июль куни Бектемир тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига “Қуйлиқ” бозори ҳудудида, номаълум шахс ўзини ўлдирмоқчи бўлаётганлиги ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг, ходиса жойига ички ишлар, Миллий гвардия, Фавқулодда вазиятлар ҳамда тез тиббий ёрдам хизматлари етиб борган. Биринчилар қаторида етиб келган ҳудудий профилактика инспектори катта лейтенант Улуғбек Абданбеков вазиятга тезда баҳо бериб, ўзини пастга ташламоқчи бўлган фуқаро билан мулоқотга киришган ва ҳаётини хатарга қўйиб, юқорига кўтарила бошлаган. Бироқ, фуқаро турли хил талаблар қўйиб, ходимда шубҳа уйғотган.
Улуғбек Aбданбеков фуқаро билан музокаралар давомида, темир конструкция қуёш нурлари остида қизиб, унинг қўлларини куйдира бошлаганлиги сабабли, сояли жой қидираётганлигини кўради. Мавжуд хавф-хатарга қарамай, профилактика инспектори электр узатиш линиясининг устунига чиқишни давом эттиради ва фуқаронинг пастга тушишига ёрдам бериб, унинг ҳаётини сақлаб қолади.
Суриштирув давомида электр устунга чиқиб олган фуқаро 49 ёшли Ғайратжон М. экани маълум бўлган. У бир кун аввал дўстлари билан спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, бозорга қандай ва нима учун келганини ҳамда электр устунга нима сабабдан чиқиб олганини эслай олмаслигини айтган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь