Бектемир ва Сергелида ҳокимлар ортидан ИИО ФМБ бошлиқлари ҳам тайинланди

Жамият

image

Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Сергели туманлари Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармасига янги раҳбарлар тайинланди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар берди.

Подполковник Элёр Урдушевич Эргашев Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Элёр Эргашев Сирдарё вилояти ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Полковник Абдувосит Абдулхаевич Абдураззоқов Тошкент шаҳар Сергели тумани бўйича ИИО ФМБ бошлиғи лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Абдувосит Абдуразаков ИИВ Жиноят қидирув бош бошқармаси ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакил лавозимида хизмат қилган.

Аввалроқ, Бектемир ва Сергели туманларига янги ҳокимлар тайинлангани ҳақида хабар берган эдик. Булардан ташқари, Яшнобод туманида ҳам янги ҳоким иш бошлади.


Мақола муаллифи

Теглар

ИИББ

Баҳолаганлар

83

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг