Бектемир туманига ҳам янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
25 Август 2020
10625Бугун, 25 август куни Халқ депутатлари Бектемир туман Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда туманга янги ҳоким тайинлаш масаласи кўриб чиқилди.
Йиғилиш якунига кўра, Жаҳонгир Баҳодирович Иброҳимов Тошкент шаҳрининг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.
Жаҳонгир Иброҳимов 1982 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
2006 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини тамомлаган.
2017-2020 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилнинг июль ойидан бошлаб Бектемир тумани ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Шоҳрух Бахтиёрович Мамажонов ўтган ҳафта лавозимидан озод этилган эди.
LiveБарчаси