Ортиқхўжаевнинг ўринбосари Яшнобод ҳокими бўлди
Жамият
−
25 Август 2020
8877Бугун, 25 август куни Халқ депутатлари Яшнобод тумани Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.
Йиғилиш якунига кўра, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари Раҳмонқулов Бахтиёр Тугамбоевич Яшнобод туманининг ҳокими этиб тайинланди.
Бахтиёр Раҳмонқулов 1976 йилда Тошкент вилоятида туғилган.
1997 йилда Самарқанд олий ҳарбий автомобиль қўшинлари муҳандислик билим юртининг қўмондонлик тактик автомобиль қўшинлари мутахассислиги бўйича ва 2008 йилда Россия Федерацияси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Фуқаро муҳофазаси академиясининг фуқаро муҳофазаси қўмондонлик-штаб тезкор-тактик бошқаруви соҳаси мутахассислигини тамомлаган.
2018 йилдан бугунга қадар Тошкент шаҳар ҳокими ўринборсари – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.
Маълумот учун, Яшнобод туманини 2018 йил июль ойидан бери бошқариб келган Хожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов 24 август куни лавозимидан олинганди.
LiveБарчаси