Тошкентнинг ҳокимсиз қолган туманлари 3 тага етди
Жамият
−
24 Август 2020
12769Тошкент шаҳрининг Яшнобод тумани ҳокими Хожиакбар Камолиддинович Тиллашайхов лавозимидан озод қилинди.
У бу лавозимда 2018 йилнинг июл ойидан бери фаолият олиб борган.
Яқин вақтларда Тошкентнинг Сергели, Яшнобод ва Бектемир туманларига янги ҳокимлар тайинланиши кутилмоқда.
Аввалроқ, Бектемир тумани ҳокими лавозимидан озод қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан ташқари, Сергели тумани ҳокими ҳам ишдан олинганди. Эндиликда Тошкентда ҳокимсиз қолган туманлар сони 3 тага етди.
LiveБарчаси