Бекободда хотини ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган эркак 9 йилга қамалди
3-саҳифа
−
13 Август
5027Жорий йилнинг март ойида Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 5-қаватидан ташлаб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Шундан сўнг марҳуманинг турмуш ўртоғи гумондор сифатида Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган. Суд эркакни 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Қайд этилишича, жиноят ишлари бўйича Бекобод туман судининг 2024 йил 13 августдаги ҳукмига мувофиқ 35 ёшли Д. Х. (муқаддам судланган) Жиноят кодексининг 103-моддаси (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 9 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланди.
“Жабрланувчи Н. Х. (марҳума)нинг қонуний вакили Р. С. судланувчи Д. Х.дан моддий ва маънавий зарарларни ундириш юзасидан тегишли ҳужжатларни тўплаб, фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга. Биринчи инстанция судининг ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилоят судига апелляция (кассация) инстанциясига шикоят бериш ва протест келтириш мумкинлиги маълум қилинади”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси