Бекободда хотини ўз жонига қасд қилишига сабабчи бўлган эркак ушланди
3-саҳифа
−
04 Апрель
5904Аввалроқ Тошкент вилояти Бекобод туманида 28 ёшли аёл ўзини кўп қаватли бинонинг 5-қаватидан ташлаб вафот этгани ҳақида хабар берилган эди. Ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси баёнот берди.
Қайд этилишича, мазкур воқеа бўйича Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Марҳуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланди.
“Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, марҳума аёл оилали бўлиб, 2 нафар фарзанд (6 ва 2 ёшли қизлар)нинг онаси бўлган ва муқаддам судланмаган.
Айрим манбаларга кўра, марҳумага уч марта, сўнгги бор 2024 йилнинг 6 март куни ҳимоя ордери берилган. Унда келтирилишича, тазйиқ ўтказилган ёки зўравонлик содир этилган тақдирда эр ва аёлнинг бир хонадонда бўлиши тақиқланган.
LiveБарчаси