Бекободда бирданига 28 та масжид қурилмоқда
Жамият
−
04 Сентябрь 2019
7547Тошкент вилоятида бирданига 28 та масжид янгидан замонавий лойиҳалар асосида қурилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси хабар бермоқда.
Бекобод тумани Зафар шаҳарчаси бўйида жойлашган “Далварзин” жоме масжиди шу пайтгача кўримсиз бир жойда – йўл бўйидан ичкарироқдаги бурчакда жойлашган эди.
Бекобод тумани ҳокимининг қарори билан масжид учун қўшимча 35 сотих ер майдони ажратилиб, катта йўл бўйида янгидан қурилмоқда. Натижада 50 сотих майдонда маҳаллий аҳоли ва йўловчилар учун барча қулайликларга эга бўлган кўркам ибодат ва маърифат уйи қад кўтаради
Кеча, 3 сентябрь куни Тошкент вилояти бош имом-хатиби Хайруллоҳ Турматов бошчилигида имомлар, кекса нуронийлар, масжид фаоллари дуолар билан масжиднинг биринчи ғиштини қўйишди.
Лойиҳага кўра, сиғими 700-750 кишига мўлжалланган асосоий хонақоҳ, 27 метрлик минора, кутубхона, таҳоратхона, хизмат хоналари, аёллар учун таҳоратхона ва намозхона ҳамда кенг автотураргоҳ масжиднинг умумий тузулишини ташкил этади.
LiveБарчаси