Байрут фожиасидан кейин Ливанда янги Ҳукуматни тузиш ишлари бошланди
World
−
28 August 2020 4598 1 minute
Жорий йилнинг 31 август куни Ливан янги Ҳукумат таркиби бўйича муҳокамаларни бошлайди.
Ҳасан Диаб бошчилигидаги аввалги Ҳукумат Байрут портидаги катта портлашдан кейин мамлакатда қайта бошланган норозилик намойишлари туфайли истеъфога чиққанди.
Ливан Президенти маъмуриятида хабар қилинганидек, Президент Мишель Наим Аун ҳафта бошида сиёсий партиялар раҳбарлари ва мустақил депутатлар билан Ҳукумат тузишни ишониб топширадиган шахсни аниқлаш бўйича маслаҳатлашувлар ўтказади.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, давлат раҳбари Ҳукуматни шакллантириш ваколатини Ливаннинг собиқ Бош вазири Саад Ҳаририга топширади.
Ҳарири мамлакат парламентидаги энг катта фракцияга (21 депутат) эга бўлган ва сунний мусулмонларнинг манфаатларини ҳимоя қилувчи "Келажак учун ҳаракат"нинг етакчисидир.
Саад Ҳарирининг ўзи бир неча кун олдин янги Ҳукумат тузишни истамаслигини эълон қилганди.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни пойтахт Байрутдаги порт яқинидаги кучли портлаш содир бўлди. Натижада 182 киши ҳалок бўлди ва камида олти минг киши жароҳат олди.
Ливан президенти Мишель Ауннинг айтишича, портдаги омборда 2 750 тонна портловчи аммиакли селитра сақланган.
Бош вазир Ҳасан Диаб 5 августни “Миллий мотам куни” деб эълон қилди.
Live
AllBloger Aziz Hakimov 4 yilga qamaldi
11 August
Putin hech narsadan qo'rqmasligini aytdi
11 August