Байрам муносабати билан пенсиялар 1 сентябргача тўлаб берилади
Жамият
−
28 Август
16186Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябргача тўлаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-108-сон)га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади. Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади”, дейилади хабарда.