Байрам муносабати билан пенсиялар 1 сентябргача тўлаб берилади
−
28 August 2024 21998 1 minute
Мустақиллик байрами муносабати билан пенсия тўловлари 1 сентябргача тўлаб берилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистондаги кекса ёшдаги фуқароларни, пенсия олувчиларни, ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда байрамни кўтаринки руҳда кутиб олишларини таъминлаш мақсадида, пенсия тўловларини банк пластик картада олувчи фуқароларнинг жорий йил сентябрь ойи учун пенсия тўловлари 1 сентябрь кунига қадар уларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилади.
“Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида”ги Фармони (ПФ-108-сон)га мувофиқ жорий йил сентябрь ойи пенсиялар миқдори 15 фоизга оширилган ҳолатда пенсионерларга тўланиши таъминланади. Нақд пул шаклида пенсия олувчиларга тўловлар 4 сентябрь кунидан бошлаб Халқ банки сайёр кассалари томонидан графикка мувофиқ амалга оширилади”, дейилади хабарда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November