Байденнинг ўғли Оқ уйга кокаин олиб киришда гумон қилиняпти
Олам
−
05 Июль 2023
5532АҚШ Президентининг қароргоҳи бўлмиш Оқ уйда маҳаллий вақт билан 2 июлга ўтар кечаси кокаин наркотик моддаси топилди. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Қайд этилишича, гиёҳванд модда Президент қароргоҳининг ғарбий қанотидаги умумий ҳудуддан топилган. Бу вақтда давлат раҳбари Жо Байден оиласи билан бирга Кемп Девид дам олиш масканида бўлган.
Шубҳали модда топилишининг ортидан Оқ уйда қисқа муддатли эвакуация ўтказилган. Махфий хизмат ходимлари оқ кукунни бирон бир офисдан эмас, сайёҳлар кириши учун рухсат этилган қисмдан топган. Оммавий ахборот воситалари ва турли ижтимоий тармоқларда эса кокаиннинг Президент идорасидан топилишида Жо Байденнинг ўғли Хантер Байден айбланяпти. Боиси, кичик Байден олдин ҳам бир неча бор гиёҳванд моддалар билан боғлиқ ҳолатлар марказида бўлгани айтилади. Наркотик модда эса Байден оиласи, жумладан, Хантер Байден 30 июнь куни Кемп Девидга дам олиш учун кетганидан икки кун ўтиб топилган.
Бироқ, ҳозирда бу иш ким томонидан содир этилгани аниқ эмас. Расмийлар кокаин Оқ уйга қандай қилиб олиб кирилганини текширмоқда.
Маълумот учун, 52 ёшли Хантер Байден айни пайтда учта федерал жиноят – ўқотар қуролларни ноқонуний сақлаш ва солиқ билан боғлиқ иккита фирибгарликда айбланмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байденнинг ўғли Хитой энергетика компаниясидан 5 миллион доллар олганликда айбланганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15