Байденнинг ўғли давлат идорасидан пул ундирмоқчи

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўғли Ҳантер Байден шахсий дахлсизлик ҳуқуқини бузгани учун АҚШ Ички даромад хизмати (IRS) устидан судга мурожаат қилди. Бу ҳақда “Associated Press” хабар берди.

Ҳантер Байденнинг судга даъво қилишига IRS ходимлари Гэри Шэпли ва Жозеф Зиглернинг хатти-ҳаракатлари сабаб бўлган – улар бир қатор оммавий чиқишлар қилган. Президент ўғлининг сўзларига кўра, идора “била туриб, қасддан” даъвогарнинг шахсий маълумотларининг хавфсизлигини таъминлайдиган “маъмурий, техник ёки жисмоний чора-тадбирлар”ни кўрмаган.

Кичик Байден ҳозирда унинг розилигисиз шахсий маълумотлари ошкор қилинган ҳар бир ҳолат учун Ички даромад хизматидан минг доллардан ундирмоқчи. Ушбу ҳолатларнинг умумий миқдори ва сони ошкор этилмаган.
Маълумот учун, IRS – Америка Қўшма Штатлари Федерал Ҳукуматининг солиқларни йиғиш ва солиқ қонунларига риоя этилишини назорат қилувчи давлат органи.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ҳантер Байден гиёҳванд моддаларни истеъмол қилган ҳолда қурол сотиб олиш ва сақлаш билан боғлиқ учта айблов бўйича 25 йилгача қамалиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Ҳантер Байден

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг