Байденнинг 2024 йилги сайловда қатнашиши бўйича маълумот берилди
Олам
−
17 Декабрь 2021
4152АҚШ Президенти Жо Байден 2024 йилги президентлик сайловида иштирок этишни режалаштирмоқда ва буни амалдаги вице-президент Камола Харрис билан жуфтликда амалга оширмоқчи. Бу ҳақда Оқ уй Матбуот котиби ўринбосари Карин Жан-Пьер маълум қилган.
“Вице-президент ва Президент ўртасида қандай суҳбатлар бўлгани ҳақида гапира олмайман, фақат Президентнинг ўзи айтганларини айтишим мумкин: у 2024 йилда бўлиб ўтадиган президентлик сайловида иштирок этишни режалаштирмоқда. Бошқа қўшимча гапим йўқ”, деган Жан-Пьер.
Ундан Байден Харрис билан биргаликда ушбу сайловда иштирок этишни режалаштираётгани ёки ундай эмаслигини аниқлаш сўралган.
“Ҳа, у режалаштирмоқда. Ҳеч нарса ўзгармади”, деган Оқ уй Матбуот котиби ўринбосари.
Эслатиб ўтамиз, аввал ҳам Жо Байден 2024 йилда президентликка иккинчи бор ўз номзодини қўйиш ниятида экани ҳақида хабар тарқатилганди.
LiveБарчаси