Байден ва Макрон тановул қилган таоми учун танқидга учради
Олам
−
02 Декабрь 2022
13849Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден ва Франция етакчиси Эммануэль Макроннинг биргаликдаги кечки зиёфатига қисқичбақалар (омар) тортилгани табиат фаолларининг танқидига учради. Бу ҳақда “Тhe Wall Street Journal” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, икки давлат етакчиларининг столига Американинг Мэн штатида машҳур бўлган омар қисқичбақалари тортилган. Штатда қисқичбақасимонларни овлаш ва зарар етказиш мумкин эмаслиги ҳақида бир қатор баҳс мунозаралар мавжуд. Жорий йилнинг ноябрь ойи охирида “Whole Foods” супермаркетлар тармоғи қисқичбақаларнинг омар тури савдосини тўхтатган.
Газетанинг ёзишича, Мэн штати сенатори Сьюзан Коллинз “нега денгиз маҳсулотлари сотувчилар учун етарли эмаслигидан ҳайратда”лигини билдирган. Бироқ Байден ва Макроннинг кечки овқати учун 200 та қисқичбақа олиб келинган.
Президентларнинг бундай дабдабали зиёфатига океан ва унинг бойликларини муҳофаза қилиш билан шуғулланувчи ташкилотлар томонидан ҳам норозилик билдирилган. “Oceana” гуруҳи раҳбари Гиб Броган кечки овқат менюсида омар қисқичбақалари борлигидан ҳайратда қолганини айтган. Унинг фикрига кўра, Америка давлати раҳбари таом учун бошқа вариантларни танлаши мумкин эди.
Фаоллар қисқичбақасимонларнинг тайёрлаш рецептини ҳам танқид қилишган. Масалан, Минтақавий балиқ овлаш маркази раҳбари Билли Милликен, омарлар ёғда қовурилганини таъкидлаган. Бироқ уларни оз миқдорда сувда буғлаш керак.
Аввалроқ Франция Президенти Байден маъмурияти даврида Америка Қўшма Штатларига илк бор расмий ташриф билан келгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, икки давлат етакчилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида Жаноб Байден Владимир Путин Украинадаги урушни тўхтатишга қарор қилса, у билан гаплашишга тайёрлигини билдирган.
LiveБарчаси