Байден Украинага Abrams танклари жўнатилишини маълум қилди
Олам
−
26 Январь 2023
4968Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байден Киевга 31 та M1 Abrams танки жўнатилишини маълум қилди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Президентнинг таъкидлашича, ҳарбий ёрдам бошқа мамлакатлардан етказиб бериладиган юклар билан бирга жўнатилади. Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, ҳозирда Украина қўшинлари қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда.
“Баҳор яқинлашар экан, Украина қўшинлари ўзлари эгаллаб турган ҳудудни ҳимоя қилиш устида ишламоқда ва қўшимча қарши ҳужумга тайёргарлик кўрмоқда”, дейди Байден.
АҚШ Президенти, шунингдек, Киевга ҳарбий ёрдам Россия учун хавф туғдирмаслигини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар БМТ Низомини ҳимоя қилиш ниятида бу ишни амалга оширмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Пентагон АҚШнинг Украинага Abrams танклари билан юбориладиган янги ҳарбий ёрдам пакетининг умумий ҳажми 400 миллион долларни ташкил этиши ҳақида баёнот берганди.
LiveБарчаси