Байден Учинчи жаҳон урушини бошлаб, кетиши мумкин – Трамп
Олам
−
10 Февраль
6614Американинг амалдаги етакчиси Жо Байден президентлик муддати тугашидан олдин Учинчи жаҳон урушини бошлаши мумкин. Бу фикрни АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп айтди.
“10 ой узоқ вақт, 10 ой ичида сиз бизнинг мамлакатимизга зарар етказишингиз мумкин, жумладан учинчи жаҳон урушини келтириб чиқаришингиз мумкин. Воқеалар қандай ривожланаётганини ҳисобга оладиган бўлсак, биз Учинчи жаҳон урушида якун топамиз. Ҳозирги АҚШ Президенти иккита жумлани ҳам қўшиб талаффуз қила олмайди ва у Россия, Хитой ва Шимолий Корея билан музокаралар учун жавобгардир. Биз жуда хавфли вазиятдамиз. Ишончим комилки, биз ҳеч қачон бундай ҳолатга тушмагандик”, дейди Трамп.
Шунингдек, Трамп ўз тарафдорларини Америка учун курашишга чақирган.
“Якуний жангимиз 2024 йилда бўлиб ўтади. Биз глобалистлар, коммунистлар, марксистлар ва фашистларни ҳукуматдан чиқариб ташлаймиз. Мамлакатимизни ёмон кўрадиган касал сиёсий синфдан қутуламиз”, дейди у.
АҚШда президентлик сайловлари ноябрь ойида бўлиб ўтади. 2023 йил 25 апрелда Байден энг юқори ҳукумат лавозимига қайта сайланиш учун курашаётганини эълон қилди. Трамп эса 2022 йил ноябрида сайловолди курашига киришишини маълум қилди. У Республикачилар партиясидан президентликка номзодлик учун курашда фаворит саналади.
LiveБарчаси