Байден Си Цзиньпин билан саёҳатини гапираётганда адашиб кетди (видео)
Олам
−
09 Апрель 2022
15584АҚШ Президенти Жо Байден Оқ уйдаги тантанали маросимда нутқ сўзлаётганда икки марта адашиб кетди. Унинг нутқи CBS телеканалида намойиш этилган.
“Америка — бу бир сўз билан таърифлаш мумкин бўлган халқ. Мен остида... остида... эдим. Кечирасиз. Мен Си Цзиньпин билан Ҳимолой этагида эдим. У билан бирга саёҳат қилдим, вице-президентлигимда биз 17 000 миля йўл босиб ўтдик. Аниқ эсимда йўқ”, деган у.
Нутқи давомида Байден Қўшма Штатларни бир сўз билан “имкониятлар” деб таърифлаши мумкинлигини айтган. Унинг сўзларига кўра, у Хитой раҳбари билан суҳбатда шу мавзуга тўхталган.
Бу Америка етакчисининг биринчи бор адашиши эмас. У бир неча бор вице-президент Камола Харрисни Президент деб юборган, Россия Президенти Владимир Путиннинг фамилиясини нотўғри талаффуз қилган, “вакцинация” ва “эскалация” сўзларини, шунингдек, Сурияни Ливия билан, Ироқни эса Эрон билан аралаштириб юборган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь