Байден Саудия қиролининг кўнглини хотиржам қилди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Саудия Арабистони қироли Салмон ибн Абдулазиз ал-Сауд билан телефон орқали суҳбатлашди. Суҳбатда Эрон ядро дастури атрофидаги вазият муҳокама қилинди, шунингдек, ҳар икки давлат глобал энергия таъминоти барқарорлигини таъминлаш мажбуриятини тасдиқлади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати маълум қилган. 

Маълумотларга кўра, Америка Президенти ва Саудия Арабистони қироли “минтақадаги воқеалар ривожи ва икки томонни қизиқтирган масалаларни” муҳокама қилган. Байден, хусусан, Эрон ядровий дастури бўйича чекловларни тиклаш бўйича давом этаётган кўп томонлама музокаралар ҳақида гапирган.

“Президент Эрон ҳеч қачон ядро қуролига эга бўлмаслигини таъминлашга содиқлигини таъкидлади”, дейилган хабарда.

Лидерлар Ямандаги вазиятни ҳам муҳокама қилган. Президент ва қирол Яқин Шарқ минтақаси ва Европага тааллуқли масалаларни муҳокама қилган ва уларнинг ёрдамчилари келгуси ҳафталар ва ойлар давомида яқин ҳамкорликда қолишига келишиб олган.

Қайд этилишича, иккала етакчи ҳам АҚШ ва Саудия Арабистонининг глобал энергия таъминоти барқарорлигини таъминлашга содиқлигини таъкидлаган.

Аввалроқ, Жо Байден Франция Президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали унинг Россия ва Украинадаги музокараларини муҳокама қилганди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Байден Саудия қироли

Баҳолаганлар

266

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг