Байден Россияни БМТ низомини бузишда айблади

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Россияни БМТ Низомининг асосий қоидаларини бузганликда айблади. Бу ҳақда Америка етакчиси БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи чоғида айтди, деб ёзади CNN.

Байденнинг асосий норозилиги Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинганига қаратилди.

“Энди Россия кўпроқ аскарларини жангга қўшилишга чақирмоқда, Кремль эса Украинанинг айрим қисмларини қўшиб олишга уриниш учун сохта референдум уюштирмоқда, бу БМТ низомини ўта жиддий бузишдир”, деб таъкидлади АҚШ Президенти.

Бундан ташқари, у Москва ядро қуролини тарқатмаслик режимини бузган ҳолда, “ўйламасдан” ядро қуролини қўллаш билан таҳдид қилаётганини қайд этди.

“Президент Путин Европага очиқ ядровий таҳдидлар ва ядровий қуролларни тарқатмаслик режимининг мажбуриятларига бепарволик билан қаради”, дейди Байден.

АҚШ Президенти, шунингдек, НАТО давлатлари ҳудудига эҳтимолий ҳужумнинг олдини олиш учун иттифоқчилар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш ҳақида гапирди ва Қўшма Штатлар “ҳеч қачон Россияга таҳдид қилмаганини” қўшимча қилди. Байденнинг сўзларига кўра, Вашингтон Украинани қўллаб-қувватлашда давом этади, шунингдек, можарога “адолатли шартлар асосида” барҳам беришга интилади.

Бундан ташқари, Байден Вашингтон БМТ Хавфсизлик кенгаши таркибини, жумладан, янги доимий аъзолар орқали кенгайтириш тарафдори эканини таъкидлади.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши аъзолари, шу жумладан Қўшма Штатлар ҳамиша БМТ Низомини қўллаб-қувватлаши ва ҳимоя қилиши ҳамда Хавфсизлик Кенгашининг самарадорлигини таъминлаш учун камдан-кам ҳолларда фавқулодда вазиятлардан ташқари вето ҳуқуқидан фойдаланишдан сақланиши керак”, дейди Америка раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, Путин халқига мурожаати давомида Россияда қисман ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Шунингдек, у Россия хавфсизлигига таҳдид қилувчиларга ядровий қурол билан жавоб беришдан ҳап тап тортмаслигини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден

Баҳолаганлар

166

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг