Байден Путин санкцияларга қандай жавоб қилишини айтди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байденнинг таъкидлашича, Россия Ғарбнинг унга қарши кўраётган чораларига киберҳужумлар билан жавоб бериши мумкин.

“Кейинчалик нима бўлишини эҳтиёткорлик билан кутишимиз керак. Бироқ, гап шундаки, бу [яъни, Ғарбга Россиядан келаётган қандайдир таҳдид] ҳақиқат. Ва шу заҳоти барчангизга айтиб ўтмоқчи бўлган нарсам шуки, менинг фикримча, бизнингча, у фойдаланадиган воситалардан бири бу киберҳужумдир. ”, деган Байден миллий бизнес вакиллари билан учрашувда Путиннинг имкониятлари ва Москванинг Ғарб санкциялари ва бошқа чекловларга жавоби ҳақида гапириб.

Улар кибермаконда жуда мураккаб қобилиятга эга, дейди Байден Россияга ишора қилиб.

Путин аввалроқ Москвани америкалик компанияларга киберҳужумлар уюштиришгани ҳақидаги айбловларни кулгили деб атаган эди.

Россия Украинага қарши уруш бошлаши ортидан Қўшма Штатлар расмий Москвага қарши бир вақтнинг ўзида бир нечта соҳаларда санкциялар киритди. Савдодаги чекловлар Россия ҳарбий-саноат мажмуасига, самолётсозлик ва кемасозликка таъсир кўрсатди. Бундан ташқари, Вашингтон "Роснефть", "Газпром нефть", "Транснефть", "НОВАТЭК", "Ростех", "АЛРОСА" ва бошқа компанияларга нисбатан соҳавий санкциялар киритди.

Банк соҳасида Қўшма Штатлар Россия Банкининг доллардаги активларини музлатишга қарор қилди, шунингдек, ВТБ, "Откритие", "Совкомбанк", "Промсвязбанк" ва "Новикомбанк"га қарши тўлиқ блокировка қилувчи санкциялар жорий қилди. "Сбербанк", "Газпромбанк", РСХБ, "Алфа-Банк" ва Москва кредит банки юмшоқроқ чекловлар остида қолди.

Россия Президенти Владимир Путин, Мудофаа вазири Сергей Шойгу, Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Бош штаб раҳбари Валерий Герасимовга шахсий санкциялар жорий этилди.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

771

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг