Байден Путин ҳақида гапириб, тасодифан Оқ уйнинг режаларини ошкор қилди
Олам
−
30 Март 2022
54098Оқ уй Президент Жо Байден маъмуриятининг мақсадлари ҳақида Америка халқига ёлғон гапирмоқда. Бу ҳақда АҚШ президентлигига собиқ номзод ва Гавайи округидан Вакиллар палатасининг (Конгресснинг қуйи палатаси) собиқ аъзоси Тулси Габбард “Fox News” телеканали эфирида айтиб ўтди.
Унинг фикрича, Байденнинг Владимир Путинга нисбатан қўпол баёноти янглишиш сабаб айтиб юборилмаган.
“Президент Байден ўз маъмуриятининг Россиядаги ҳокимиятни ўзгартириш, Путинни ҳокимиятдан четлатиш мақсадлари ҳақида шунчаки баланд овозда гапирди. Улар иқтисодий урушнинг асосий воситаларидан фойдаланган ҳолда ўз мақсадларига интилмоқда, Россияни замонавий қамал қилиш, уни изоляциялаш, чеклаш, рус халқига зарар етказиш орқали Россия фуқаролари ёки ҳарбийлари ўз ҳукуматини ағдариб, Путиндан қутулишларига умид қилмоқдалар”, деб таъкидлайди Габбард.
Габбарнинг сўзларига кўра, Қўшма Штатлар аҳолиси Оқ уйнинг Америка манфаатлари зонасига кирувчи давлатлар ишларига аралашувидан чарчаган.
“Улар мамлакатимиз доимо бошқа давлатларда ҳокимиятни ўзгартиришга ҳаракат қилаётганидан аллақачон жуда чарчаганимизни билишади. Ироқ, Ливия, Сурия ва бошқа ерлардаги урушлар қанчалик ҳалокатли ва қимматга тушганини эслаймиз. Биз бу урушларни мутлақо қабул қилмаймиз. Шундай экан, тўлиқ ростини айтса, уларнинг рейтинги ҳозиргидан ҳам тушиб кетади, сиёсати зарар кўради”, дейди Габбард.
Аввалроқ, Оқ уй раҳбари Польша-Украина чегарасига ташрифи чоғида Россия ҳеч қачон Украина устидан ғалаба қилолмаслиги ва Владимир Путин ҳукуматда қололмаслигини айтганди.
Шундан сўнг, АҚШ маъмурияти Америка Президенти Жо Байденнинг Варшавадаги сўзларини тушунтириб, у Россияда ҳокимиятни ағдариш ниятида эмаслиги ҳақидаги баёнот билан чиққан.
Бундан ташқари, Байден Путинни “қассоб”, шунингдек иккинчи бор “ҳарбий жиноятчи” деб атаганди.
Байден “ҳарбий жиноятчи” таърифини Россия етакчисига нисбатан биринчи бор 16 март куни ишлатганди. У Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда шундай баёнот берган. “Fox News” мухбири Америка етакчисидан Путинни ҳарбий жиноятчи дейишга тайёрмисиз, деб сўраганида, Байден аввалига салбий жавоб берган ва хонани тарк этган. Бироқ, у кейин қайтиб келиб, “У ҳарбий жиноятчи”, деб жавобини ўзгартирган. Эртаси куни у Путинни “қотил диктатор” ва “бандит” деб атаган.
РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Байден Путинга нисбатан ҳақоратга ўтаётганини таъкидлаб, Кремль бунга муносабат билдирмаслигини қўшимча қилган. Ҳар қандай муносабат Байден томонидан билдирилаётган янада даҳшатли айблов билан қаршилашиши қайд этилган.
Шунингдек, Песковнинг сўзларига кўра, Путин доно сиёсатчи бўлгани учун АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўзи ҳақидаги номақбул баёнотларига жавоб қайтармаяпти.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Байденнинг Путинга қарши айбловлари АҚШ-Россия муносабатларини жар ёқасига келтириб қўйгани ҳақида огоҳлантирди. Ташқи ишлар вазирлиги бундай баёнотлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси