Бу одам ҳокимиятда қолмайди – Байден яна Путинга “тош отди”

Олам

image

Россия ҳеч қачон Украина устидан ғалаба қозонолмайди ва Кремль раҳбари Владимир Путин ҳукуматда қола олмайди. Бу ҳақда АҚШ раҳбари Жо Байден у Польша-Украина чегарасига ташрифи чоғида сўз очган

"Украина ҳеч қачон Россиянинг ғалабаси бўлмайди, чунки эркин одамлар зулмат ва умидсизлик ҳукм сураётган дунёда яшашдан бош тортадилар. Бизни бошқа, демократия ва тамойилларга, умид ва ёруғликка, одоб ва қадр-қимматга, эркинликка асосланган ёрқин келажак кутмоқда. Худо ҳаққи бу одам ҳокимиятда қола олмайди”, дейди Байден. 

Шундан сўнг, АҚШ маъмурияти Америка Президенти Жо Байденнинг Варшавадаги сўзларини тушунтириб, у Россияда ҳокимиятни ўзгариш ниятида эмаслиги ҳақидаги баёнот билан чиққан. 

"Жо Байден Президент Путинга қўшни давлатларга, минтақага ўз ваколатларини кенгайтириш имконияти берилмаслиги кераклигини айтмоқчи эди. У Путиннинг Россиядаги ҳокимиятини шубҳа остига қўймади ва ҳокимиятни ўзгартириш ҳақида гапирмади", дея ёзган Ғарб оммавий ахборот воситалари ўзини ошкор қилмаган Оқ уй вакилидан иқтибос келтирган ҳолда.

Аввалроқ, Жо Байден Владимир Путинни “қассоб” деб атаганди. 

Бундан ташқари, Оқ уй раҳбари Польша-Украина чегарасига ташрифи чоғида иккинчи бор Владимир Путинни ҳарбий жиноятчи деб атаганди. 

Байден бу атамани биринчи марта 16 март куни Россия етакчисига нисбатан ишлатганди. У Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда шундай баёнот берган. “Fox News” мухбири Америка етакчисидан Путинни ҳарбий жиноятчи дейишга тайёрмисиз, деб сўраганида, Байден аввалига салбий жавоб берган ва хонани тарк этган. Бироқ, у кейин қайтиб келиб, “У ҳарбий жиноятчи”, деб жавобини ўзгартирган. Эртаси куни у Путинни “қотил диктатор” ва “бандит” деб атаган.

РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Байден Путинга нисбатан ҳақоратга ўтаётганини таъкидлаб, Кремль бунга муносабат билдирмаслигини қўшимча қилган. Ҳар қандай муносабат Байден томонидан билдирилаётган янада даҳшатли айблов билан қаршилашиши қайд этилган.

Шунингдек, Песковнинг сўзларига кўра, Путин доно сиёсатчи бўлгани учун АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўзи ҳақидаги номақбул баёнотларига жавоб қайтармаяпти.

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Байденнинг Путинга қарши айбловлари АҚШ-Россия муносабатларини жар ёқасига келтириб қўйгани ҳақида огоҳлантирди. Ташқи ишлар вазирлиги бундай баёнотлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.

 


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

253

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг