Байден Путинни яна ҳарбий жиноятчи деб атади
Олам
−
26 Март 2022
8833АҚШ Президенти Жозеф Байден Россия етакчиси Владимир Путинни яна бир бор ҳарбий жиноятчи деб атади. Польша-Украина чегарасига ташрифи чоғида у бу борадаги шахсий фикри “расмий ҳуқуқий баҳо”дан фарқ қилмаслигини айтган.
“Биз учун энг муҳими, нохуш вақтда бошиданоқ демократиямиз бирдамлигини сақлаб қолиш ва очиғини айтганда, мен ҳарбий жиноятчи деб биладиган одам сабаб содир бўлаётган ҳалокатни тўхтатишга қаратилган саъй-ҳаракатларни давом эттиришдир”, деган Байден.
Байден бу атамани биринчи марта 16 март куни Россия етакчисига нисбатан ишлатганди. У Оқ уйда журналистлар билан суҳбатда шундай баёнот берган. “Fox News” мухбири Америка етакчисидан Путинни ҳарбий жиноятчи дейишга тайёрмисиз, деб сўраганида, Байден аввалига салбий жавоб берган ва хонани тарк этган. Бироқ, у кейин қайтиб келиб, “У ҳарбий жиноятчи”, деб жавобини ўзгартирган. Эртаси куни у Путинни “қотил диктатор” ва “бандит” деб атаган.
РФ Президенти Матбуот котиби Дмитрий Песков Байден Путинга нисбатан ҳақоратга ўтаётганини таъкидлаб, Кремль бунга муносабат билдирмаслигини қўшимча қилган. Ҳар қандай муносабат Байден томонидан билдирилаётган янада даҳшатли айблов билан қаршилашиши қайд этилган.
Шунингдек, Песковнинг сўзларига кўра, Путин доно сиёсатчи бўлгани учун АҚШ Президенти Жо Байденнинг ўзи ҳақидаги номақбул баёнотларига жавоб қайтармаяпти.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги Байденнинг Путинга қарши айбловлари АҚШ-Россия муносабатларини жар ёқасига келтириб қўйгани ҳақида огоҳлантирди. Ташқи ишлар вазирлиги бундай баёнотлар қабул қилиниши мумкин эмаслигини таъкидлади.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15