Байден Оқ уйнинг матбуот котиблигига номзод кўрсатди
Олам
−
30 Ноябрь 2020
3874АҚШ президентлигига номзод Жо Байден Жен Псакини ўзининг янги маъмуриятида Оқ уйнинг матбуот котиби лавозимига тайинламоқчи.
Псаки АҚШ Давлат департаменти Матбуот хизматининг раҳбари бўлган ва ҳозирда Байден жамоасининг маслаҳатчиси сифатида фаолият юритмоқда.
Таъкидланишича, Байден Кейт Бедингфилдни Оқ уйнинг алоқа бўйича директори этиб тайинламоқчи.
Шуни таъкидлаш керакки, Оқ уйнинг асосий мутахассислари лавозимларини фақат аёллар эгаллайди.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни Қўшма Штатларда президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Давлат раҳбари лавозимига асосий даъвогарлар демократ Жо Байден ва амалдаги президент, республикачи Доналд Трамп бўлди.
7 ноябрь куни Американинг етакчи оммавий ахборот воситалари – ABC News, FOX News, CNN, AP ва NBC – АҚШ президенти сайловларида демократ Жо Байден ғалаба қозонганини эълон қилди. Натижалар ҳали расман эълон қилинмаган.
LiveБарчаси