Мен иш бошлаганимдан сўнг АҚШ яна “ҳаракатга келди” – Байден
Олам
−
29 Апрель 2021
4641АҚШ Президенти Жо Байденнинг айтишича, у Оқ уй раҳбари лавозимида иш бошлагандан сўнг мамлакат яна "ҳаракатга келган". Бу ҳақда Оқ уй томонидан тарқатилган хабарда айтилган.
Таъкидланишича, Байден кеча, 28 апрель куни (Тошкент вақти билан бугун, 29 апрель куни эрталаб) АҚШ Конгресси Сенати ва Вакиллар Палатаси аъзоларига мурожаат қилган.
Ўз нутқи давомида Президент АҚШ "фалокатни умидга, инқирозни имкониятга, муваффақиятсизликни кучга айлантиради" дея таъкидлаган.
Оқ уй раҳбари, шунингдек, унинг маъмурияти мамлакат аҳолисини коронавирусга қарши эмлашдан ташқари, "юз минглаб" иш ўринларини яратишига ҳамда жамиятда ҳалоллик ва адолатни кафолатлашга ҳаракат қилаётганига ишора қилган.
Аввалроқ, Байденнинг рейтинги энг паст даражага тушиб кетгани ҳақида хабар бергандик.
Кейинчалик, АҚШ сенатори Линдси Греҳем Жо Байденнинг президентлик лавозимидаги биринчи 100 кунидан унчалик таъсирланмаганини маълум қилганди.