Байденнинг рейтинги энг паст даражага тушиб кетди – ОАВ

Олам

image
0:00
0:00
download

АҚШ раҳбари Жо Байден президентлигининг дастлабки 100 кунидаги фаолиятини америкаликларнинг атиги 52 фоизи аниқ ёки маълум даражада маъқулламоқда.

"The Washington Post" ва "ABC News" томонидан ўтказилган қўшма сўров натижаларига кўра, Байденнинг рейтинги тарихдаги энг паст даражасига тушиб кетди.

1945 йилдан бери фақатгина икки президент — Жеральд Форд (48 фоиз) ва Дональд Трамп (42 фоиз) рейтинглари бундан пастроқ бўлган.

Сўров натижаларига кўра, респондентларнинг 42 фоизи Байденнинг АҚШ Президенти сифатидаги фаолияти тўғрисида салбий фикр билдирган.

Шу билан бирга, Оқ уйнинг амалдаги раҳбарини қўллаб-қувватлаганларнинг 90 фоизи демократлар бўлиб чиққан.

Сўралганларнинг ярмидан кўпи (64 фоиз) Байденнинг COVID-19 пандемиясига қарши курашиш сиёсатини маъқуллашини билдирган.

Унинг иқтисодий сиёсати респондентларнинг 52 фоизи томонидан маъқулланган.

Респондентларнинг атиги 37 фоизи Байденнинг Мексика чегарасидаги миграция инқирози бўйича ҳаракатларини қўллаб-қувватлашини билдирган.

60 фоиз респондент демократ Байден Конгрессда республикачилар томонидан қўллаб-қувватловга эга бўлиши кераклигини, атиги 30 фоизи эса амалдаги давлат раҳбари бусиз ҳам мустақил ҳаракат қила олиши мумкинлигини айтган.

Маълумот ўрнида, сўровнома 18-21 апрель кунлари инглиз ва испан тилларида ўтказилган. Унда балоғат ёшига етган мингдан ортиқ респондентлар иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

200

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг