Байден Кисида билан учрашиб, Хитойга қаршиликни келишиб олмоқчи

Олам

image

Япония Бош вазири Фумио Кисида ва АҚШ Президенти Жо Байден жорий йилнинг 20 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеяси йиғилиши бўлиб ўтадиган Нью-Йоркда тахминий икки томонлама учрашув ўтказиши режалаштирилган. Бу ҳақда бугун, 10 сентябрь куни “Kyodo” агентлиги манбаларга таяниб хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, ҳозирда томонлар бундай имконият устида ишламоқда. Йиғилиш кун тартибига Хитойга қаршилик, Украина атрофидаги вазият, шунингдек, Корея ХалҚ Демократик Республикасининг ядровий ракета дастури бўлиши кутилмоқда. 

Япония Бош вазири, шунингдек, Япония раислигида 2023 йил май ойида Хиросима шаҳрида бўлиб ўтадиган Катта еттилик саммитига тайёргарлик масалаларини ҳам муҳокама қилишни режалаштирмоқда. 

Бундан ташқари, Нью-Йоркда кутилаётган учрашув олдидан Кисида ва Байден қиролича Елизавета II нинг дафн маросимида иштирок этиш учун Буюк Британияга ташриф буюриши мумкин. Америка Президенти аллақачон саёҳат режаларини тасдиқлаган, Япония Бош вазири эса, ҳали ҳам шундай имконият устида ишламоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жо Байден Фумио Кисида

Баҳолаганлар

161

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг