Байден Хитойни тийиб туриш учун махфий ядро стратегиясини маъқуллади – NYT
Олам
−
21 Август
3068АҚШ Президенти Жо Байден март ойида юқори даражадаги махфий ядро стратегияси режасини тасдиқлади, унда биринчи марта Пекин ядро арсеналини кенгайтиришга йўл қўймаслик учун Вашингтоннинг Хитойга қарши кураш стратегиясига эътибор қаратди. Бу ҳақда 20 август куни “The New York Times” хабар берди.
“Оқ уй ҳеч қачон Байден "Ядро қуролидан фойдаланиш бўйича қўлланма" деб номланувчи қайта кўриб чиқилган стратегияни маъқуллаганини расман эълон қилмаган. Стратегияни кўриб чиқиш бўйича махфий хабарнома Байден лавозимини тарк этишидан олдин Конгрессга юборилиши кутилмоқда”, дейилади газета хабарида.
NYT’нинг хабар беришича, яқинда оммавий чиқишларда икки юқори мартабали маъмурият амалдорига стратегияни қайта кўриб чиқиш ҳақида сўз юритишга рухсат берилган. Стратегия ҳар тўрт йилда бир марта янгиланади.
“Ушбу маъмурият, аввалги тўртта маъмурият сингари, ядровий ҳолатни кўриб чиқиш ва ядровий қуролни режалаштириш бўйича йўриқномани чиқарди. Қўлланманинг ўзига хос матни таснифланган бўлса-да, унинг мавжудлиги сир эмас. Жорий йил бошида эълон қилинган йўриқнома ҳеч қандай аниқ шахсга, мамлакатга ёки таҳдидга жавоб эмас”, дейди Оқ уй вакили Шон Саветт.
Қуролларни назорат қилиш ассоциацияси ижрочи директори Дерил Кимболнинг сўзларига кўра, АҚШ разведкасининг ҳисоб-китобларига кўра, Хитой 2030 йилга бориб ядро каллаклари сонини 500 тадан 1000 тагача ошириши мумкин, Россия ҳозирда 4000 га яқин ядро каллакларига эга ва АҚШ ядро қуроли стратегиясини белгиловчи асосий омил бўлиб қолмоқда.
Кимбол июнь ойида NYT’да тилга олинган Оқ уй расмийларидан бири, Оқ уйнинг қуролларни назорат қилиш, қуролсизланиш ва тарқалмаслик бўйича катта директори Пранай Ваддининг баёнотларига ишора қилди. Ушбу баёнотларга кўра, АҚШнинг ўша пайтдаги стратегияси Хитой ва Россия билан ядровий қуролларни чеклашдан иборат эди, аммо агар Хитой ўзининг ҳозирги йўналишини давом эттирса ва Россия Янги СТАРТ шартномасида белгиланган чегаралардан ошиб кетган бўлса, АҚШ маълум бир нуқтада келажакда улар ядро кучларининг сони ва таркибини ўзгартириш зарурлигини кўриб чиқишлари мумкин.
“Менинг тушунишимча, ҳозирги маъмурият бундай ўзгаришлар зарур бўлиши мумкин бўлган нуқта 2030 йилгача ёки ундан кейин ҳам содир бўлмайди”, деб қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 август куни БМТ Бош Котиби Антониу Гутерриш Хиросима ва Нагасаки атом бомбасининг 79 йиллигига бағишланган мурожаатида бир қатор давлатлар огоҳлантиришларга қарамай, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилишда давом этаётгани ва жаҳон ҳамжамияти бундай номақбул хатти-ҳаракатларни қоралаши кераклигини таъкидлаганди.
Зебо Туробжонова
LiveБарчаси