Гутерриш ядро қуролидан фойдаланиш таҳдиди ҳақида огоҳлантирди

Олам

image

Дунё яна ядро қуролидан фойдаланишнинг ҳақиқий таҳдидига дуч келди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Хиросима ва Нагасаки атом бомбасининг 79 йиллигига бағишланган мурожаатида маълум қилди.

“Ядро қуроли ва улардан фойдаланиш таҳдидлари нафақат тарих китоблари саҳифаларида. Бундай кундалик риторика халқаро муносабатлардаги вазият фонида яна бир бор ўзини намоён қилмоқда", дейди Бош котиб. 

Гутерриш ядро урушида ғолиб бўлиши мумкин эмаслигини ва уни ҳеч қандай шароитда бошлаш мумкин эмаслигини таъкидлади.

Унинг айтишича, бир қатор давлатлар огоҳлантиришларга қарамай, ядро қуролидан фойдаланиш билан таҳдид қилишда давом этмоқда. БМТ Бош котиби жаҳон ҳамжамияти бундай номақбул хатти-ҳаракатларни қоралаши кераклигини таъкидлади.

Маълумот учун, 1945 йил август ойида Хиросима ва Нагасаки шаҳарларини Америка томонидан атом бомбаси билан бомбардимон қилиниши оқибатида деярли 210 минг киши қурбони бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

ядро қуроли Антониу Гутерриш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made