Байден Хитой раҳбари билан қўнғироқлашди
Олам
−
03 Апрель
3869АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда “Тhe New York Times” хабар берди.
Қайд этилишича, суҳбат асносида раҳбарлар давлатлар ўртасидаги муносабатларнинг асосий жиҳатлари ҳамда Украинадаги урушни муҳокама қилган. Байден гиёҳванд моддалар ишлаб чиқаришга қарши кураш, Яқин Шарқдаги можаро, Шимолий Кореянинг ядровий дастури ва Хитойнинг Россияни қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида тўхталган.
Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгаши координатори Жон Кирбининг сўзларига кўра, президентлар адолатсиз савдо сиёсати, ҳибсга олинган америкаликлар ва TikTok'нинг Америкада блокланиши мавзуларини ҳам муҳокама қилган.
Байден маъмуриятининг юқори мартабали мулозими айтишича, суҳбат АҚШ Молия вазири ва давлат котибининг Хитойга ташрифи олдидан ташкиллаштирилган. Бу билан Байден Хитойни Россияга ҳарбий томонлама ёрдам бериш оқибатларидан ҳам огоҳлантирмоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой раҳбарининг май ойи бошида Францияга бориши ва у ерда Президент Эммануэль Макрон билан учрашиши ҳақида хабар бергандик.
Отабоева Мадина
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь