Байден Хитой раҳбарини палов билан меҳмон қилди
Бу қизиқ
−
16 Ноябрь 2023
15863Кеча, 15 ноябрь куни АҚШ Президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин учрашув якунига етганидан сўнг, улар кечки овқатга йўл олди. Кечки зиёфат столидан қайси таомлар ўрин олгани Хитой марказий телевидениесида намойиш этилди.
Келтирилишича, биринчи таом ва газак учун қуйидаги таомлар тортилган:
- палов ва қовурилган товуқ,
- рикотта билан равиоли (итальянча пишлоқли ва хамирли таом),
- артишок чипслари,
- брокколи ва Брюссель карами.
Десертга эса бодомли пирог билан безе (французча пишириқ) ҳамда пралинли ширинлик тортилган.
Ичимлик сифатида эса узум шарбати танланган.
Кечки овқатда давлат раҳбарлари билан бирга Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари Энтони Блинкен ва Ван И, шунингдек, Байденнинг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан ва Хитой коммунистик партияси Марказий қўмитаси котибиятининг биринчи котиби Цай Ци ҳам қатнашган.
“Bloomberg” агентлигининг хабар беришича, Си Цзиньпин Американинг етакчи компаниялари раҳбарияти билан ҳам бир дастурхон атрофида учрашиши кутилмоқда. У билан бир столда ўтириш 40 000 АҚШ доллари бўлса, зиёфатда қатнашиш нархи 2 000 АҚШ долларидан бошланади.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь